ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида дуал дастурлар сони саноат эҳтиёжларига мос кадрлар тайёрлаш мақсадида кўпайтирилмоқда.
Бу ҳақда Тошкентдаги Турин политехника университети ректори Олимжон Тўйчиев “Иннопром” доирасидаги “Келажак кадрларини лойиҳалаштирамиз” форсайт сессиясида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, статистикага кўра, муҳандислик йўналиши битирувчиларининг атиги 27 фоизи саноатнинг ҳақиқий талабларига тайёр.
“Шунинг учун биз ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз, дуал дастурларимиз сонини айнан ишлаб чиқариш билан кўпайтирмоқдамиз. Бу ерда талабалар нафақат университетда бериладиган фундаментал билимларни олиш, балки уларни саноатда қўллаш имкониятига ҳам эга бўлади”, — деди ректор.
Унинг сўзларига кўра, бу муаммо фақат Ўзбекистон, Марказий Осиё ёки Россияга хос эмас, балки бутун дунё учун долзарб масала ҳисобланади.
НИЯУ МИФИ Тошкент филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Зарина Узоқова эса филиалда аллақачон икки марта битирув бўлиб ўтганини айтди. Унинг маълум қилишича, битирувчиларнинг 50 фоизи дунёнинг етакчи университетларида ўқишни давом эттирмоқда, қолган 50 фоизи эса меҳнат фаолиятини бошлаган.
На Иннопроме обсудили, как преодолеть разрыв между высшим образованием и промышленностью
© Sputnik
Унинг айтишича, битирувчиларга GTL, Jur’at, Ядро физикаси институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбеккимёмаш” заводлари қизиқиш билдирган. Иш берувчиларнинг ўзи ҳам ўқув жараёнида иштирок этиб, машғулотлар ўтказади, комиссия ва якуний имтиҳонларда қатнашади.
НИТУ МИСИСнинг фан ва инновациялар бўйича проректори Михаил Филонов ҳам саноат жуда тез ўзгараётганини, олий ўқув юртлари эса бу жараёнга тез мослашиши кераклигини таъкидлади.
На Иннопроме обсудили, как преодолеть разрыв между высшим образованием и промышленностью
© Sputnik
“Москва майдончасида ҳам, Олмалиқдаги филиалда ҳам биз саноат буюртмасига жуда тез мослашишимиз кераклигини ҳис қилмоқдамиз”, — деди у.
“Северсталь Инжиниринг” компаниясининг янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш йўналиши раҳбари Григорий Веселков эса бугун иш берувчилар битирувчилардан сунъий интеллект билан ишлаш, уни ўз касбига жорий этиш, CRM тизимларини билиш, лойиҳа фаолияти кўникмаларига эга бўлиш ва камида битта чет тилини билишни кутаётганини айтди.
На Иннопроме обсудили, как преодолеть разрыв между высшим образованием и промышленностью
© Sputnik
Унинг сўзларига кўра, soft skills орасида мослашувчанлик ва жамоада ишлаш қобилияти, шунингдек, таълим давомида олинган амалий тажриба ҳам катта аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.