ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига янги солиқ имтиёзлари жорий этилди.
Қонунга кўра, фарзанди хусусий мактаб ёки боғчага борадиган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига ота-она тўлайдиган ойига 3 миллион сўмгача, маблағ даромад солиғидан озод қилинади.
Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун даромад солиғи ставкаси 12 фоизни ташкил этишини ҳисобга олганда, бундай ота-оналар ойига 360 минг сўмгача маблағни тежаб қолиши мумкин
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида шундай хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар 2030 йил 1 январгача ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Президент тақдимотида келтирилишича, бугун мамлакатда бундай хизматлар 396 тадбиркор томонидан кўрсатилмоқда ва 4,4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болани қамраб олган.