https://sputniknews.uz/20260420/ota-onalar-tadbirkorlar-soliqlar-ozod-56990220.html
Ота-оналар ва тадбиркорларнинг бир қисми айрим солиқлардан озод қилинди
Ота-оналар ва тадбиркорларнинг бир қисми айрим солиқлардан озод қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига янги солиқ енгилликлари жорий этилди. Ота-онанинг ойига 3 млн сўмгача харажати даромад солиғидан озод қилинди, тадбиркорларга эса 2030 йилгача имтиёз берилди
2026-04-20T10:39+0500
2026-04-20T10:39+0500
2026-04-20T10:39+0500
жамият
ўзбекистон
ногирон
ногиронлиги бўлган шахслар
солиқ
имтиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49974633_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_333f818aa53c73a11eb1e7f62b733ca7.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига янги солиқ имтиёзлари жорий этилди. Қонунга кўра, фарзанди хусусий мактаб ёки боғчага борадиган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига ота-она тўлайдиган ойига 3 миллион сўмгача, маблағ даромад солиғидан озод қилинади.Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида шундай хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар 2030 йил 1 январгача ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.Президент тақдимотида келтирилишича, бугун мамлакатда бундай хизматлар 396 тадбиркор томонидан кўрсатилмоқда ва 4,4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болани қамраб олган.
https://sputniknews.uz/20260212/himoya-muhtoj-bolalar-mehr-oila-xizmat-55646104.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49974633_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6a5862c6dbd8ab1774e8d2cc1c1483b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ногирон болалар, кундузги парвариш, солиқ имтиёзи, даромад солиғи, тадбиркорлар, 2030 йилгача, давлат-хусусий шериклик, хусусий мактаб, хусусий боғча, lex.uz
ўзбекистон, ногирон болалар, кундузги парвариш, солиқ имтиёзи, даромад солиғи, тадбиркорлар, 2030 йилгача, давлат-хусусий шериклик, хусусий мактаб, хусусий боғча, lex.uz
Ота-оналар ва тадбиркорларнинг бир қисми айрим солиқлардан озод қилинди
Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига ота-онанинг ойига 3 миллион сўмгача тўлови даромад солиғидан озод қилинди, соҳадаги тадбиркорларга эса 2030 йилгача имтиёз берилди
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига янги солиқ имтиёзлари
жорий этилди.
Қонунга кўра, фарзанди хусусий мактаб ёки боғчага борадиган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматига ота-она тўлайдиган ойига 3 миллион сўмгача, маблағ даромад солиғидан озод қилинади.
Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун даромад солиғи ставкаси 12 фоизни ташкил этишини ҳисобга олганда, бундай ота-оналар ойига 360 минг сўмгача маблағни тежаб қолиши мумкин
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида шундай хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар 2030 йил 1 январгача ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Президент тақдимотида келтирилишича, бугун мамлакатда бундай хизматлар 396 тадбиркор томонидан кўрсатилмоқда ва 4,4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болани қамраб олган.