Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун Меҳрли оила хизмати кўрсатилади

© iStock/bymuratdenizДеятельность психолога
Деятельность психолога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Oбуна бўлиш
Янги низомга мувофиқ, хизматлар ҳимоя ёки индивидуал интеграция режаси асосида кўрсатилади, ижтимоий хизмат кўрсатувчилар эса махсус реестрга киритилади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Зўравонликдан жабрланган, зўравонлик хавфи остида бўлган ҳамда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ижтимоий хизматлар:
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилаларига — ҳимоя режаси асосида;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги болалар ва уларнинг оилаларига — индивидуал интеграция режаси асосида кўрсатилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қуйидаги хизматлар тақдим этилади:
6 ойгача қисқа муддатли;
1 йилгача узоқ муддатли;
1 йилгача туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар.
Шунингдек, болалар ва уларнинг оилалари учун “Меҳрли оила” хизмати жорий этилади.
Ижтимоий хизмат кўрсатиш истагидаги ЯТТ ва юридик шахслар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги Ижтимоий хизматлар кўрсатувчилар ягона реестрига киритилиши шарт. Бунинг учун “Ижтимоий ҳимоя” АТ орқали сўровнома тўлдирилади.
Сўровнома 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Талабгорда камида икки нафар психоижтимоий мутахассис (камида бир йиллик стажга эга), уларнинг тиббий маълумотномаси ҳамда бино-иншоотларда санитария талаблари таъминланган бўлиши лозим.
Талаблар бажарилганда, ташкилот Ягона реестрга киритилади ва бу ҳақда электрон хабарнома юборилади.
Заседания Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2026
Зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилади — асосий ўзгаришлар
Янгиликлар лентаси
0