Зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилади — асосий ўзгаришлар

© Законодательная палата Олий МажлисаЗаседания Законодательной палаты Олий Мажлиса
Заседания Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2026
Oбуна бўлиш
Қонун билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги кафолатлар жорий этилди
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда аёлларни реабилитация қилиш марказларига зўравонликдан жабрланган шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиш, шунингдек, суд мажлисларида уларнинг вакили сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, жабрланувчилар махсус марказларда бўлган даврда иш жойи ва эгаллаб турган лавозимини сақлаб қолиш кафолатланиши белгиланди.
Бундан ташқари, миллий қонунчиликка "боланинг энг устун манфаатлари" тушунчаси киритилиб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириляпти.
Қонун лойиҳасининг биринчи ўқишда қабул қилиниши натижасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланмоқда.
Шу билан бирга, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчилик халқаро стандартларга уйғунлаштирилади.
В трикотажной фабрике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Имтиёзли кредитлар, HAMROH дастури: аёллар бизнесига 2 трлн сўм ажратилади
Янгиликлар лентаси
0