Имтиёзли кредитлар, HAMROH дастури: аёллар бизнесига 2 трлн сўм ажратилади

© Sputnik / Бахром ХатамовВ трикотажной фабрике
В трикотажной фабрике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Oбуна бўлиш
Аёллар тадбиркорлиги учун имтиёзли молиялаштириш механизмлари кенгаймоқда: ўқитиш, ҳамроҳлик ва кафолатлар билан бирга йирик кредит пакетлари тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 6 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2 триллион сўм йўналтирилади. Бу борада хотин-қизларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирларни назарда тутувчи президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (Марказлар) фаолияти кенгайтирилади.
Шу билан бирга, 2026–2027 йилларда "HAMROH" хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси" МЧЖ 2,8 минг нафар хотин-қизни тадбиркорликка ўқитади ҳамда 2 минг нафар хотин-қизнинг бизнесини йўлга қўйишда ҳамроҳлик асосида кўмаклашади.
Туман ва шаҳарлардаги Марказлар тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг ва касбга ўқитиш каби фаолиятлар учун ижарага берилади.
Фармонда, шунингдек, 2026 йил 1 январдан “НAMROН” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қўшимча молиявий инструментлар жорий этилиши белгиланган. Жумладан:
таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган ёки раҳбари аёл бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни кўзда тутувчи лойиҳаларига БҲМнинг 25 минг бараваригача, Марказий банк ставкасига 10 фоиз пунктгача устама билан кредит ажратиш;
тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан кафолат бериш.
Дастур доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади.
Компания эса ушбу маблағларни тижорат банкларига кредитларни молиялаштириш учун Марказий банк ставкасига 4 фоиз пунктгача устама билан, 3 йиллик имтиёзли давр асосида, 7 йилдан ошмаган муддатга жойлаштиради.
Речка Шерабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Марказий Осиёда қурғоқчилик хавфини камайтириш учун 250 млн доллар ажратилди
Янгиликлар лентаси
0