ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Наманган вилояти Чуст туманида 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ноқонуний йўл билан Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган шахс 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Тергов маълумотларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган мазкур шахс бу хизмат эвазига жами 26 минг доллар талаб қилган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ эслатишича, “Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги ўртасидаги шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.