Ҳаж сафарида янги тартиб: қайси касаллиги борлар зиёратга боролмайди?

© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Каъба
Каъба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
“Ҳаж–2026”да Саудия Арабистони ҳаж визасини фақат “Нусук” платформаси орқали тиббий соғломлик гувоҳномаси олган зиёратчиларга бериши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ҳаж–2026 мавсумида Саудия Арабистони ҳаж визасини фақат “Нусук” орқали тиббий соғломлик гувоҳномаси олган зиёратчиларга бериши белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор ёки йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади.

Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслиги маълум қилинди:
диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;
Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;
даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;
жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;
оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;
қарилик деменцияси касалликлари;
ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;
фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);
кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалар давомида кечаётган фаол онкологик касалликлар.
️Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда чоралар кўрилиши билдирилган.
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2025
Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди
Янгиликлар лентаси
0