“Ҳаж-2026”га ноқонуний юбориш учун 26 минг доллар сўраган шахс ушланди

© Depositphotos / Nomadsoul1Мужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Oбуна бўлиш
Чуст туманида 4 фуқарони “Ҳаж-2026”га ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс 6 минг доллар олган вақтида ушланди, у жами 26 минг доллар талаб қилган
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Наманган вилояти Чуст туманида 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ноқонуний йўл билан Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган шахс 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Тергов маълумотларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган мазкур шахс бу хизмат эвазига жами 26 минг доллар талаб қилган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ эслатишича, “Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги ўртасидаги шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.
Каъба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Ҳаж сафарида янги тартиб: қайси касаллиги борлар зиёратга боролмайди?
Янгиликлар лентаси
0