ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Самарқандда 20–21 апрель кунлари БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда глобал форум ўтказилади. Бу ҳақда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида ўтказилади.
Унда 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва 500 га яқин эксперт иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш, профилактика, даволаш ва реабилитация, шунингдек рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятлари муҳокама қилинади. Форум доирасида ёшлар саммити ҳам ташкил этилади