Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда

Самарқандда 17–19 апрель кунлари ўтаётган IV Халқаро каштачилик фестивалида Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан 110 дан ортиқ ҳунарманд қатнашмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Фестивалда Ўзбекистон ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 110 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этмоқда. Тадбир 17–19 апрель кунлари Самарқанднинг тарихий марказида ўтказилмоқда.
Фестивалнинг асосий тадбири Ислом Каримов кўчасидаги ҳунармандчилик ярмаркаси бўлди. Бу ерда Қорақалпоғистоннинг сопол идишларидан тортиб Марғилон ипакларигача бўлган турли маҳсулотлар намойиш этилган. Бироқ марказий ўринни каштачилик эгаллайди.
В Самарканде проходит IV Международный фестиваль вышивки
Ярмарка давомида меҳмонлар ҳунармандчиликнинг ўзига хос техникаси, этник нақшлар ва турли мактаблар услуби билан танишиши мумкин. Масалан, Шаҳрисабзнинг “Ироқи” хоч кашта услуби шаҳар аҳолиси ва сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Туркман ва тожик гулдўзи намуналари ҳам кўпчилик эътиборини тортмоқда.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестиваль дастуридан mohir усталар тайёрлаган сўзана ва каштачилик асарлари кўргазмалари, маҳорат дарслари, миллий сувенирлар ярмаркаси ҳамда фольклор жамоалари чиқишлари ҳам ўрин олган.
В Самарканде проходит IV Международный фестиваль вышивки
Шунингдек, ярмаркада Марказий Осиё халқларининг этник либосларини кийиб кўриш ёки харид қилиш мумкин. Бу эса фестивалга нафақат кўргазма, балки маданий мулоқот майдони тусини ҳам бермоқда.
Тасвирий санъат галереясида “Маҳоратдан комиллик сари” ҳунармандлар кўргазмаси очилди