Тасвирий санъат галереясида “Маҳоратдан комиллик сари” ҳунармандлар кўргазмаси очилди

© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Oбуна бўлиш
Кўргазманинг асосий ғояси Наврўзнинг янгиланиш ва яратиш руҳини миллий анъаналар узлуксизлиги билан уйғунлаштиришдан иборат.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Маҳоратдан комиллик сари” номли анъанавий амалий санъат кўргазмаси очилди. Кўргазма Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган бўлиб, унда мамлакатнинг етук ҳунарманд усталари жамланган.
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси

Кўргазма экспозициясида кулолчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, зардўзлик, читгарлик ва каштачилик каби анъанавий амалий санъат турларига оид ноёб асарлар намойиш этилди.
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
Тақдим этилган асарлар халқ ҳунармандчилигининг асрлар давомида шаклланган мактаблари ва уларнинг узвий давомийлигини ёрқин акс эттирди.
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
Тадбирда Ўзбекистон анъанавий ҳунармандчилиги ривожига катта ҳисса қўшган машҳур халқ усталари ҳамда Бадиий академия академикларининг ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
Жумладан, Акбар Раҳимов, Мирзабаҳром Абдуваҳобов, Алишер Назиров, Исмоил Комилов, Нўмон Облоқулов, Абдулло Нарзуллаев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Аҳмад Арабов, Бахшилло Жумаев, Шариф Раупов ва Абдувоҳид Каримов каби усталарнинг асарлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси

Ушбу кўргазма миллий ҳунармандчилик анъаналарининг бардавомлиги ва замонавий маданиятдаги ўрнини яққол намоён этади.

© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
“Маҳоратдан комиллик сари” кўргазмаси
Кўргазманинг асосий ғояси Наврўзнинг янгиланиш ва яратиш руҳини миллий анъаналар узлуксизлиги билан уйғунлаштиришдан иборат. Унда ҳунармандчилик санъати чуқур билим, бой тажриба ва юксак маҳоратга асосланган жонли бадиий маданият сифатида намоён бўлди.
Янгиликлар лентаси
0