https://sputniknews.uz/20260419/samarkand-kashtachilik-festival-56983503.html
Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда
Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 17–19 апрель кунлари IV Халқаро каштачилик фестивали ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Марказий Осиёнинг қўшни давлатларидан 110 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этяпти.
2026-04-19T15:41+0500
2026-04-19T15:41+0500
2026-04-19T15:42+0500
ҳунармандлар
самарқанд
туризм
ўзбекистон
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/13/56982005_441:0:3698:1832_1920x0_80_0_0_145ccfccbc6ac226165d23e27c6de2e2.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Фестивалда Ўзбекистон ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 110 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этмоқда. Тадбир 17–19 апрель кунлари Самарқанднинг тарихий марказида ўтказилмоқда.Ярмарка давомида меҳмонлар ҳунармандчиликнинг ўзига хос техникаси, этник нақшлар ва турли мактаблар услуби билан танишиши мумкин. Масалан, Шаҳрисабзнинг “Ироқи” хоч кашта услуби шаҳар аҳолиси ва сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Туркман ва тожик гулдўзи намуналари ҳам кўпчилик эътиборини тортмоқда.Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестиваль дастуридан mohir усталар тайёрлаган сўзана ва каштачилик асарлари кўргазмалари, маҳорат дарслари, миллий сувенирлар ярмаркаси ҳамда фольклор жамоалари чиқишлари ҳам ўрин олган.Шунингдек, ярмаркада Марказий Осиё халқларининг этник либосларини кийиб кўриш ёки харид қилиш мумкин. Бу эса фестивалга нафақат кўргазма, балки маданий мулоқот майдони тусини ҳам бермоқда.
https://sputniknews.uz/20260319/hunarmandlar-korgazma-ochilish-56332262.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/13/56982005_848:0:3291:1832_1920x0_80_0_0_0fe3f009147d82bdf0c5711bed81eda2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд, iv халқаро каштачилик фестивали, каштачилик, сўзана, ҳунармандчилик ярмаркаси, ислом каримов кўчаси, шаҳрисабз ироқи каштаси, марғилон ипаги, тожикистон, қозоғистон, қирғизистон, туркманистон
самарқанд, iv халқаро каштачилик фестивали, каштачилик, сўзана, ҳунармандчилик ярмаркаси, ислом каримов кўчаси, шаҳрисабз ироқи каштаси, марғилон ипаги, тожикистон, қозоғистон, қирғизистон, туркманистон
Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда
15:41 19.04.2026 (янгиланди: 15:42 19.04.2026) Самарқандда 17–19 апрель кунлари ўтаётган IV Халқаро каштачилик фестивалида Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан 110 дан ортиқ ҳунарманд қатнашмоқда
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Самарқандда IV Халқаро каштачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Фестивалда Ўзбекистон ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 110 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этмоқда. Тадбир 17–19 апрель кунлари Самарқанднинг тарихий марказида ўтказилмоқда.
Фестивалнинг асосий тадбири Ислом Каримов кўчасидаги ҳунармандчилик ярмаркаси бўлди. Бу ерда Қорақалпоғистоннинг сопол идишларидан тортиб Марғилон ипакларигача бўлган турли маҳсулотлар намойиш этилган. Бироқ марказий ўринни каштачилик эгаллайди.
Ярмарка давомида меҳмонлар ҳунармандчиликнинг ўзига хос техникаси, этник нақшлар ва турли мактаблар услуби билан танишиши мумкин. Масалан, Шаҳрисабзнинг “Ироқи” хоч кашта услуби шаҳар аҳолиси ва сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Туркман ва тожик гулдўзи намуналари ҳам кўпчилик эътиборини тортмоқда.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестиваль дастуридан mohir усталар тайёрлаган сўзана ва каштачилик асарлари кўргазмалари, маҳорат дарслари, миллий сувенирлар ярмаркаси ҳамда фольклор жамоалари чиқишлари ҳам ўрин олган.
Шунингдек, ярмаркада Марказий Осиё халқларининг этник либосларини кийиб кўриш ёки харид қилиш мумкин. Бу эса фестивалга нафақат кўргазма, балки маданий мулоқот майдони тусини ҳам бермоқда.