АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга тажовузкор ҳужум бошлаганидан сўнг Эрон раҳбарияти Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилган ва фақат айрим давлатлар кемалари ундан ўтказилишини маълум қилган эди.
Ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давом этди. Эрон томонидан 3000 мингга яқин қурбонлар, кўплаб вайронагарчиликлар содир бўлди. АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги 13та ҳарбий базалари ва Исроил ҳарбий ва инфратузилма объектлари Эрон зарбасига учради.
8 апрель куни АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик сулҳини булажак музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Ҳафта охирида Покистонда АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.
Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортини блокировка қилишни эълон қилди.
Эрон буни "уруш ҳаракати" деб баҳолашини айтиб жавоб чоралари кўришга ваъда берди. Жумладан, Эрон иттифоқчилари бўлган Ямандаги хутийлар орқали Қизил денгиздан чиқадиган Боб ал-Мандеб бўғозини ҳам тўсиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.