Макрон Рютте ва фон дер Ляенни Ҳормуз бўғози бўйича саммитига таклиф қилмади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Париж
Города мира. Париж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2026
Oбуна бўлиш
Париж ва Лондон томонидан ташкил қилинаётган саммитда 40 дан ортиқ давлат вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Франция НАТО бош котиби Марк Р.тте ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляенни Ҳормуз бўғози бўйича саммитига таклиф қилишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Fionancial Times.
"Франция Рютте <...> ва фон дер Ляеннинг учрашувда иштирок этиши ҳақидаги Британия таклифини рад этди", дейилади мақолада расмийларга таяниб.
Елисей саройи икки марта НАТО ва Европа Комиссияси раҳбарларини Лондоннинг таклиф қилинган таклифнома рўйхатидан чиқариб ташлади: Париж саммитда асосан давлат раҳбарлари иштирок этишини истайди, дейилади мақолада.
Париж ва Лондон томонидан ташкил қилинаётган тадбир ушбу ҳафта ўтказилишни режалаштирмоқда. Унда тахминан 40 дан ортиқ давлат вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Газета хабарига кўра, саммиитда Доналд Трамп ҳам қатнашмайди. Бироқ, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон унга тадбир натижалари ҳақида маълумот беришади.
40 кунлик уруш

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга тажовузкор ҳужум бошлаганидан сўнг Эрон раҳбарияти Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилган ва фақат айрим давлатлар кемалари ундан ўтказилишини маълум қилган эди.

Ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давом этди. Эрон томонидан 3000 мингга яқин қурбонлар, кўплаб вайронагарчиликлар содир бўлди. АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги 13та ҳарбий базалари ва Исроил ҳарбий ва инфратузилма объектлари Эрон зарбасига учради.

8 апрель куни АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик сулҳини булажак музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Ҳафта охирида Покистонда АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.

Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортини блокировка қилишни эълон қилди.

Эрон буни "уруш ҳаракати" деб баҳолашини айтиб жавоб чоралари кўришга ваъда берди. Жумладан, Эрон иттифоқчилари бўлган Ямандаги хутийлар орқали Қизил денгиздан чиқадиган Боб ал-Мандеб бўғозини ҳам тўсиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Покистонда Эрон-АҚШ музокаралари. Иллюстратив сурат.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
Покистонда Эрон-АҚШ музокаралари бўйича нималар маълум
Янгиликлар лентаси
0