Покистонда Эрон-АҚШ музокаралари бўйича нималар маълум

© aa.com.trПокистонда Эрон-АҚШ музокаралари. Иллюстратив сурат.
Покистонда Эрон-АҚШ музокаралари. Иллюстратив сурат.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
Oбуна бўлиш
Музокаралар бугун тушликдан кейин, АҚШ Эроннинг дастлабки шартларини қабул қилган тақдирда бошланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Эрон-АҚШ музокаралари бугун тушликдан кейин Исломободдаги Serena меҳмонхонасида бошланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Эроннинг "Тасним" ахборот агентлиги.
Эрон ва АҚШ делегациялар дастлаб Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан алоҳида учрашувлар ўтказишади. Агар америкаликлар Эрон делегациясининг дастлабки шартларини қабул қилсалар, музокаралар тушликдан кейин бошланиши мумкин, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон музокаралар бошланишидан олдин Исроилнинг Ливанга қарши ҳужумларини тўхтатиш ва Эроннинг музлатилган активларини санкциялардан чиқаришни талаб қилмоқда.

Эрон-АҚШ музокараларининг мураккаблиги ва юқори сезгирлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар икки делегация, асосий музокарачилардан ташқари, зарур маслаҳатлашувлар учун техник ва эксперт қўмиталарини ҳам ўз ичига олади.
Эрон делегацияси 71 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига асосий музокара гуруҳи, эксперт гуруҳлари, журналистлар, таржимонлар ва хавфсизлик гуруҳлари киритилган.

Делегацияга Эрон Хавфсизлик Кенгаши раиси Муҳаммад Багер Ғолибаф бошчилик қилмоқда. Шунингдек делегация таркибида ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Аракчи, Марказий банк раҳбари Абдолнассер Ҳеммати ва Миллий мудофаа кенгаши аъзоси Али Акбар Аҳмадиан ҳам бор.

АҚШ делегацияси 300 кишидан иборат бўлиб унинг таркибига асосий музокарачилардан ташқари, турли маслаҳатчилар ва қўмита раҳбарлари ва кўп сонли хавфсизлик ходимлари бор. Делегация Исломободдаги АҚШ элчихонасида жойлаштирилган.
Делегацияга АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс бошчилик қилмоқда. АҚШ дастлаб музокараларни президент махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер олиб боришини маълум қилишган эди. Лекин Эрон ушбу номзодларни хоҳламаслигини айтганидан сўнг делегация раҳбари этиб Вэнс тайинланди.
Россия ҳар иккала томонни Покистондаги музокараларга масъулиятли ёндашишга чақирди.
Москва Покистонда режалаштирилган Эрон музокараларининг барча иштирокчиларини масъулиятли ёндашувни намойиш этишга ва ушбу музокараларни барбод қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақиради, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 8 апрел куни АҚШ президенти Эроннинг "10та шартдан иборат Тинчлик режасини бўлажак музокараларнинг асоси" сифатида қабул қилишини айтиб икки ҳафталик тинчлик ўрнатилиши ҳақида дастлабки келишувга эришилгани эълон қилган эди. Лекин Исроил 9 апрел куни Ливаннинг турли шаҳарларига оммавий зарбалар беришни бошлади. Зарбалар оқибатида 300дан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлди. Эрон "Исроилнинг Ливанга зарбаларини тўхтатиш" Тинчлик шартномасининг муҳим шарти эканини айтиб Ҳўрмуз бўғозини яна ёпиб қўйди.
Янгиликлар лентаси
0