Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Аскарлар етишмовчилиги: Зеленский ва Мерц украиналиклар қайтиши масаласини муҳокама қилди

Зеленский фронтда ротация учун ҳарбийлар етишмаётганини айтди ва Германияда бўлиб турган чақирув ёшидаги украиналиклар масаласини кўтарди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Владимир Зеленский Берлинга ташрифи чоғида Германияда бошпана топган чақирув ёшидаги украиналиклар масаласини кўтарди. Унинг айтишича, икки давлатнинг тегишли идоралари бу соҳада иш олиб бориши керак, чунки фронтда ротация масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Зеленскийга кўра, фронтдаги ҳарбийларга алмашинув керак, мамлакатни ҳимоя қилиш эса кучга эга ҳар бир Украина фуқаросининг конституциявий бурчи ҳисобланади.
Германия канцлери Фридрих Мерц эса Берлин Киев билан яқин мувофиқлашув олиб боришини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Германия Украина фуқароларига ватанга қайтишни енгиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилади ва Киевнинг ҳарбий ёшдаги эркакларнинг ЕИга чиқиб кетишини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Eurostat маълумотига кўра, 2026 йил 28 февраль ҳолатига Германияда Украинадан келган 1,267 миллиондан ортиқ киши вақтинча ҳимоя мақомига эга бўлган.

Сўнгги ойларда Украинада шахсий таркиб етишмовчилиги муаммоси кузатилмоқда. Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сафарбарлик жараёнида юзага келаётган можаролар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Интернетда тарқалган айрим видеоларда ҳарбий комиссариат ходимлари сафарбар этилаётган фуқароларни олиб кетиши акс этган. Бу ҳолатлар жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Сафарбарликни кучайтириш хавфи ва 10 йиллик уруш ҳақидаги баёнотлар Украинада баҳс уйғотди