Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Сафарбарликни кучайтириш хавфи ва 10 йиллик уруш ҳақидаги баёнотлар Украинада баҳс уйғотди

© Одесский горсоветСотрудник военкомата в Одессе . Архивное фото
Сотрудник военкомата в Одессе . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбий омбудсманига кўра, хизматнинг аниқ муддатларини жорий этиш сафарбарликни кучайтирмасдан амалга ошмайди: бу эса жамият учун янада оғир қарорлардан дарак бермоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Украина ҳукумати қатъий хизмат муддатларини жорий этиш баҳонасида сафарбарликни кучайтириши мумкин, деб ёзади Украинанинг "Strana.ua" нашри ҳарбий омбудсман Олга Решетиловага таяниб.
Решетилованинг сўзларига кўра, ҳозирда хизматнинг аниқ муддатларини белгилаш вариантлари ишлаб чиқилмоқда, аммо буни сафарбарликни кучайтирмасдан амалга ошириш мумкин эмас.
Унинг таъкидлашича, сафарбарликдан бўйин товлаш, имтиёзли бронлар ва коррупцион схемалар шароитида нормал ротация тузиб бўлмайди. Решетилова буни “ҳуқуққа аниқлик керак” деган тезис билан изоҳлаб, одамлар ноаниқликдан қўрқишини айтган.

“Одамлар ноаниқликдан қўрқишади. Агар хизмат 2–3 йил давом этади десак, унда ҳаётни режалаштириш мумкин”, - деди Решетилова.

Шу билан бирга, у хизмат муддатлари бўйича “ҳаммага ёқадиган қарорлар” бўлмаслигини ва жамият бунга тайёр туриши кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Украина парламенти ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Александр Мережконинг "The Independent" нашрига берган интервьюсида айтган гаплари ҳам алоҳида баҳс уйғотди.
Унинг гапларига кўра, Украинада "инсон ресурси яна 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ” урушни давом эттиришга етарли. Мережко муаммони ресурс етишмовчилигидан кўра, кўпроқ психологик омил ва сафарбарликка муносабат билан боғлади.
Бу баёнотга Рада депутати Максим Бужанский кескин жавоб берди.

“Агар халқ депутати Мережко шу ўн йил ичида айнан қанчасини шахсан ўзи жанг қилмоқчи эканини дарҳол кўрсатса, адолатли ва ҳалол бўларди”, - деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РИА Новости Дмитрий Лубинец маълумотларига таяниб, 2022 йилдан бери қарийб 8,5 миллион Украина фуқароси мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар қилган эди.

Киев режими сўнгги пайтларда Украина Қуролли кучларида шахсий таркиб етишмовчилигига дуч келди ва ҳарбий комиссариат ходимларининг сафарбарликка чақирилганларни ҳибсга олиш бўйича зўравонлик ҳаракатлари доимий равишда жанжалларга ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Интернетда Украина Қуролли кучларидаги ҳарбий сафарбарлик видеолари кенг тарқалган, бу ёзувларда Украина ҳарбий комиссариатлари вакиллари эркакларни микроавтобусларда олиб кетишади, кўпинча қўлга олинганларни калтаклаб, уларга куч ишлатишади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Украинский омбудсмен пожаловалась на травлю военнослужащих школьниками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинада сафарбарлик ва демографик инқироз: миллионлаб одамлар кетмоқда
Янгиликлар лентаси
0