ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Украинада мактаб ўқувчилари ижтимоий тармоқлардаги сафарбарликка оид зўравонлик видеолари таъсирида ҳарбийларга нисбатан тажовузкор муносабат кўрсата бошлади. Бу ҳақда Украина ҳарбий омбудсмани Ольга Решетилова маълум қилди.Омбудсман ўқувчилар томонидан тажовуз қандай кўринишда намоён бўлаётганига аниқлик киритмади, аммо ўсмирларга салбий таъсирда ота-оналарни ҳам айблади. Шунингдек, у қочқинлар ва сафарбарликдан қочаётганлар томонидан ҳам ҳарбий комиссариат ходимларига нисбатан босим кучайганини таъкидлади.Бу ҳолатлар мамлакатдаги демографик ва ижтимоий босим ортиб бораётгани фонида кузатилмоқда.Олий Рада инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец маълум қилишича, 2022 йилдан бери қарийб 8,5 миллион Украина фуқароси мамлакатни тарк этган.Расмий маълумотларга кўра, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ҳам кескин камайган. Айрим баҳолашларга кўра, 2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 фоизга тушиб кетган.БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойи охиридан бери 6,8 миллионга яқин украиналик мамлакатни тарк этган. Ташкилот маълумотларига кўра, баъзи ҳудудлар одамсиз қолган ва ёшлар чиқиб кетиб, асосан кексалар қолган.
Украина ҳарбий омбудсмани Ольга Решетиловага кўра, ижтимоий тармоқлар таъсирида мактаб ўқувчилари томонидан ҳарбийларга босим ҳолатлари кўпаймоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Украинада мактаб ўқувчилари ижтимоий тармоқлардаги сафарбарликка оид зўравонлик видеолари таъсирида ҳарбийларга нисбатан тажовузкор муносабат кўрсата бошлади. Бу ҳақда Украина ҳарбий омбудсмани Ольга Решетилова маълум қилди.
“Мактаб ўқувчилари TikTok даги ҳарбий комиссариат ҳақидаги видеоларни кўриб, кўчада ҳарбий хизматчиларга, ҳарбий кийимдаги одамларга нисбатан тазйиқ ўтказа бошлаяпти ва бу жуда хавфли қўнғироқ”, — деди у Radio NV эфирида.
Омбудсман ўқувчилар томонидан тажовуз қандай кўринишда намоён бўлаётганига аниқлик киритмади, аммо ўсмирларга салбий таъсирда ота-оналарни ҳам айблади. Шунингдек, у қочқинлар ва сафарбарликдан қочаётганлар томонидан ҳам ҳарбий комиссариат ходимларига нисбатан босим кучайганини таъкидлади.
Бу ҳолатлар мамлакатдаги демографик ва ижтимоий босим ортиб бораётгани фонида кузатилмоқда.
Олий Рада инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец маълум қилишича, 2022 йилдан бери қарийб 8,5 миллион Украина фуқароси мамлакатни тарк этган.
“Ўтган йил охирига келиб, 4,6 миллион киши ички кўчирилган, 8,48 миллион фуқаро эса хорижда бўлган”, — деди у.
Расмий маълумотларга кўра, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ҳам кескин камайган. Айрим баҳолашларга кўра, 2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 фоизга тушиб кетган.
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойи охиридан бери 6,8 миллионга яқин украиналик мамлакатни тарк этган. Ташкилот маълумотларига кўра, баъзи ҳудудлар одамсиз қолган ва ёшлар чиқиб кетиб, асосан кексалар қолган.
Киев режими сўнгги пайтларда Украина Қуролли Кучларида шахсий таркиб етишмовчилигига дуч келди ва ҳарбий комиссариат ходимларининг сафарбарликка чақирилганларни ҳибсга олиш бўйича зўравонлик ҳаракатлари доимий равишда жанжалларга ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Интернетда Украина Қуролли Кучларидаги ҳарбий сафарбарлик видеолари кенг тарқалган, бу ёзувларда Украина ҳарбий комиссариатлари вакиллари эркакларни микроавтобусларда олиб кетишади, кўпинча қўлга олинганларни калтаклаб, уларга куч ишлатишади.