Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Дезертирлар сони 2022 йилгача бўлган Украина армияси сонидан ошиб кетди - украин депутати

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВнеочередное заседание Верховной рады Украины
Внеочередное заседание Верховной рады Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Oбуна бўлиш
Украинада дезертирлар сони армиянинг 2022 йил февралигача бўлган таркибидан ошиб кетди. Журналист Бойконинг айтишича, хизматдан қочиш ҳолатлари расмий маълумотлардаги рақамлардан ҳам юқори.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Украинада хизматдан бош тортган ва қисмни тарк этган дезертирлар сони армиянинг 2022 йил февралигача бўлган умумий таркибидан ошиб кетди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Марьяна Безуглая пайшанба куни парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йил 1 феврал ҳолатига Украина Қуролли кучлари 261 минг ҳарбий хизматчидан иборат бўлган. Шундан сўнг Владимир Зеленский фармони билан армия сони 361 минг нафарга етказилган.
Шу билан бирга, NV нашри бош прокуратура маълумотларига таяниб, 2022 йил февралидан бери Украина армиясида дезертирлик ва қисмни ўзбошимчалик билан тарк этиш ҳолатлари бўйича 311 мингтадан ортиқ жиноий иш очилгани ҳақида хабар берган эди.
"Бош тортганлар, яъни қисмни ўзбошимчалик билан тарк этган ҳарбий хизматчилар (СОЧ) сони армиямизнинг 2022 йил февралигача бўлган умумий сонидан ошиб кетди", — деб парламентда айтган гапларини Безуглая кейин ўзининг Telegram-каналида ҳам қайд этди.
Бундан олдин Британиянинг "Financial Times" газетаси украиналик ҳарбийлар ва экспертларга таяниб, Киев Қуролли кучларда сафарбарлик, шахсий таркиб етишмаслиги ва дезертирлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келаётгани, айрим фронт участкаларда эса умуман ҳарбийлар қолмаганини ёзган эди.
Украиналик журналист Владимир Бойко эса сентябрь ойида маълум қилишича, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида Украина армиясида 143 мингтага яқин дезертирлик ва ўзбошимчалик билан кетиш ҳолати қайд этилган. 2022 йил февралидан буён эса ушбу кўрсаткич 265 мингтадан ошган. Унинг таъкидлашича, бу фақат расмий рақамлар бўлиб, амалдаги ҳолат "анча юқори" бўлиши мумкин.
Выборы на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кличко: Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораяпти
Янгиликлар лентаси
0