https://sputniknews.uz/20251112/ukraine-askarlar-etishmovchilik-53416836.html
Кличко: Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораяпти
Кличко: Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораяпти
Sputnik Ўзбекистон
Киев ҳокими Виталий Кличко Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораётганини маълум қилди. Унинг фикрича, урушдан кейин мамлакатни катта синовлар кутмоқда.
2025-11-12T15:05+0500
2025-11-12T15:05+0500
2025-11-12T15:05+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
киев
қуролли кучлар
армияга чақириқ
ижтимоий тармоқ
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/105/62/1056239_0:0:3001:1688_1920x0_80_0_0_9778736c9c5c4a5ac7d41900f672964d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Киев ҳокими Виталий Кличко Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораётганини ва мамлакат олдида жиддий синовлар турганини таъкидлади. Шунингдек, у аскарлар етишмаслиги сабабли Украинада сафарбарлик ёшини 25 ёшдан 22 ёшгача тушириш зарурлигини айтди.Газеталар ёзишича, бу фикрлар Украинада ёш эркакларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича хавотир кучайганини кўрсатмоқда.Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Украина армиясида шахсий таркиб етишмовчилиги кузатилмоқда. Хабарларда таъкидланишича, ҳарбий комиссариатлар томонидан сафарбарлик жараёнлари билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатдаги муҳокамалар ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.Ижтимоий тармоқларда ҳарбий чақирув жараёнларини акс эттирувчи видеолар тарқалмоқда. Айрим материалларда ҳарбий комиссариат ходимлари фуқароларни автобусларга олиб кетаётгани, баъзи ҳолатларда куч ишлатилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилади.Шу билан бирга, Украинада чақирув ёшидаги айрим эркаклар чақирувдан қочишга урингани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда — айримлари мамлакатни ноқонуний тарк этмоқда ёки уйда яшириниб қолмоқда.Олий Раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец аввалроқ Украинада ҳарбий комиссариат ходимлари фаолияти юзасидан қонунбузарликлар ҳақида мурожаатлар кўпайганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250823/lgbt-vakillarini-safarbarlikdan-ozod-qilingan-51443899.html
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/105/62/1056239_148:0:2815:2000_1920x0_80_0_0_2b4ea56efc1c629a363af85178581696.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кличко, украина, киев, сафарбарлик ёши, аскарлар етишмовчилиги, украина армияси, ёшлар, сафарбарлик, чақирув, украина янгиликлари, киев, военкомат
кличко, украина, киев, сафарбарлик ёши, аскарлар етишмовчилиги, украина армияси, ёшлар, сафарбарлик, чақирув, украина янгиликлари, киев, военкомат
Кличко: Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораяпти
Киев ҳокими Виталий Кличко Украинада аскарлар етишмовчилиги кучайиб бораётганини билдирди. Унинг фикрича, ёшларни сафарбарликка эртароқ жалб этиш бу муаммони енгиллаштириши мумкин
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Киев ҳокими Виталий Кличко Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораётганини ва мамлакат олдида жиддий синовлар турганини
таъкидлади.
“Бизда аскарлар ва инсон ресурслари билан боғлиқ улкан муаммолар бор... Хорижда бўлган ёшларнинг камида ярми қайтиб келса ҳам хурсанд бўлардик. Лекин бунинг учун тинчлик, иш ўринлари ва юқори ҳаёт сифати зарур. Урушдан кейин мамлакатни катта қийинчиликлар кутмоқда”, — деди Кличко.
Шунингдек, у аскарлар етишмаслиги сабабли Украинада сафарбарлик ёшини 25 ёшдан 22 ёшгача тушириш зарурлигини айтди.
“Ҳозир Украинада фақат 25 ёшдан бошлаб сафарбарликка чақириш мумкин. Бу ёшни 23 ёки 22 ёшгача пасайтириш мумкин эди”, — дея қўшимча қилди Киев ҳокими.
Газеталар ёзишича, бу фикрлар Украинада ёш эркакларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича хавотир кучайганини кўрсатмоқда.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Украина армиясида шахсий таркиб етишмовчилиги кузатилмоқда. Хабарларда таъкидланишича, ҳарбий комиссариатлар томонидан сафарбарлик жараёнлари билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатдаги муҳокамалар ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ҳарбий чақирув жараёнларини акс эттирувчи видеолар тарқалмоқда. Айрим материалларда ҳарбий комиссариат ходимлари фуқароларни автобусларга олиб кетаётгани, баъзи ҳолатларда куч ишлатилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилади.
Шу билан бирга, Украинада чақирув ёшидаги айрим эркаклар чақирувдан қочишга урингани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда — айримлари мамлакатни ноқонуний тарк этмоқда ёки уйда яшириниб қолмоқда.
Олий Раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец аввалроқ Украинада ҳарбий комиссариат ходимлари фаолияти юзасидан қонунбузарликлар ҳақида мурожаатлар кўпайганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.