Россия президенти администрацияси вакили Сергей Кириенко Ўзбекистонга келди

Ташриф доирасида Кремль вакили Сергей Кириенко Ўзбекистон олий раҳбарияти қабулида бўлиши, шунингдек музокаралар ўтказиши кутилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида бугун юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон олий раҳбарияти қабулда бўлади.
Маълумот учун, Сергей Кириенко 2016 йил 5 октябрдан буён Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. У 1998 йилда Россия бош вазири бўлган, 2005–2016 йилларда эса “Росатом” давлат корпорациясига раҳбарлик қилган.
Таъкидлаш жоизки, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон–Россия муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда.
Саида Мирзиёева Москвада президент Администрацияси раҳбари ўринбосарлари билан учрашди