Саида Мирзиёева Москвада президент Администрацияси раҳбари ўринбосарлари билан учрашди
09:29 29.05.2025 (янгиланди: 10:31 29.05.2025)
© Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве

© Saida Mirziyoyeva
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия Тошкентда амалий маслаҳатлашувлар ўтказади.
TOШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Москвада Россия президенти Администрацияси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Москвадаги учрашувлардан бири Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан ўтказилди.
© Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве

Саида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве
© Saida Mirziyoyeva
“Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги алоҳида таъкидланди”, — деб ёзади Мирзиёева.
Қайд этилишича, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Мирзиёева Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов билан ҳам учрашди.
© Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве

Саида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве
© Saida Mirziyoyeva
Асосий эътибор ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига қаратилди.
“Медиа маконнинг тез суръатлар билан ўзгариши шароитида холисона ва барқарор ахборот муҳитини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Рақамли маконни тартибга солиш, фейкларга қарши курашиш, масъулиятли журналистика стандартларини илгари суриш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги қўшма қадамлар муҳокама қилинди. Тошкентда амалий маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик тасдиқланди”, — дея қайд этган Саида Мирзиёева.
© Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве

Саида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве
© Saida Mirziyoyeva
Суҳбат давомида меҳнат миграцияси ва маданий дипломатияни ёритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
© Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве

Саида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве
© Saida Mirziyoyeva
“Ахборот кун тартибида ушбу масалаларга вазмин ёндашув муҳимлиги, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида ўзаро англашув ва ишончни мустаҳкамлаш воситаси сифатида қўшма гуманитар ташаббусларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди”, — дея қўшимча қилди президент ёрдамчиси.