Шерзод Асадов Москвада Дмитрий Песков билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ рамках визита делегации Узбекистана в Москву состоялась встреча с пресс-секретарем президента Российской Федерации Дмитрием Песковым.
В рамках визита делегации Узбекистана в Москву состоялась встреча с пресс-секретарем президента Российской Федерации Дмитрием Песковым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия президентлари матбуот хизматлари ўртасида қўшма лойиҳалар ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди. Бу ҳақда Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Асадовнинг сўзларига кўра, учрашувда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, учрашувда давлатлар раҳбарларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, профессионал тажриба ва стратегик коммуникацияларга доир ёндашувлар алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тез ўзгарувчан медиа муҳит ва рақамли платформалар аҳамияти ортиб бораётган шароитда ходимларнинг малакасини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

“Келгусидаги айрим режалар, шу жумладан, ахборот сиёсати ва икки томонлама кун тартибини медиа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди”, — дея қайд этди матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, очиқ мулоқот, профессионал ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиш муштарак экани тасдиқланди.
Саида Мирзиёева провела ряд встреч в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада президент Администрацияси раҳбари ўринбосарлари билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0