Мирзиёев Россия президенти администрацияси вакили Сергей Кириенкони қабул қилди

Учрашувда икки томонлама стратегик шериклик, саноат кооперацияси, атом энергетикаси ва рақамли соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев принял замруководителя Администрации Президента РФ Сергея Кириенко
Барча йўналишларда фаол мулоқотлар давом этаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув эса кенгайиб бормоқда.
Учрашувда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станциясини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, рақамли технологиялар, ёшлар ва ахборот сиёсати, оммавий ахборот воситалари, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувларга эришилди.
АЭС қурилиши бошланиши, Украина ва Эрон можароси: Мирзиёев ва Путин нимани муҳокама қилди