Россиялик гимнастикачилар Тошкентдаги Жаҳон кубогида тўрт медаль олди

Тошкентдаги турнирда Россия вакиллари — “Небесная грация” академияси тарбияланувчилари муваффақиятли иштирок этди. Улар Жаҳон кубоги босқичида илк бор қатнашди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентда 10–12 апрель кунлари бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон кубоги сериясининг иккинчи босқичида муваффақиятли иштирок этиб жами тўрт медални қўлга киритди.
Яккалик дастурда Мария Борисова ва Ева Кононова, гуруҳ машқларида эса Алена Селиверстова, Злата Ремчукова, Нелли Реуцкая, Николь Андрончик ва Алина Прошаликина иштирок этди.
Уларнинг барчаси Алина Кабаеванинг “Небесная грация” (“Самовий латофат”) бадиий гимнастика академияси тарбияланувчилари бўлиб, Жаҳон кубоги босқичида илк бор қатнашди.
Российские гимнастки завоевали четыре медали на этапе Кубка мира в Ташкенте
Мария Борисова кўпкурашда ғолиб чиқиб, амалдаги Олимпия чемпиони германиялик Дарья Варфоломеевани ортда қолдирди. Шунингдек, у ҳалқа билан машқлар финалида кумуш медални қўлга киритди.
Ева Кононова кўпкурашда саккизинчи ўринни эгаллади. У ҳалқа билан машқларда бешинчи, лента билан машқларда эса олтинчи бўлди.
Гуруҳ машқлари жамоаси алоҳида турлар финалида икки медални қўлга киритди: бешта тўп билан машқларда кумуш, учта ҳалқа ва икки жуфт булава билан машқларда бронза.
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда