Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда

© Uzbekistan gymnastics FederationВ Ташкенте стартовал этап Кубка мира по художественной гимнастике.
В Ташкенте стартовал этап Кубка мира по художественной гимнастике.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
Oбуна бўлиш
Мусобақада 39 мамлакатдан 150 нафар спортчи иштирок этмоқда.
ТОШКEНТ, 11 апр — Sputnik. Тошкентда 10 апрель куни бадиий гимнастика бўйича FIG Жаҳон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ.
Бу София, Боку ва Миландаги турнирларни ҳам ўз ичига олган FIG Жаҳон кубоги серийасининг иккинчи босқичи. Турнир катталар ўртасида индивидуал ва гуруҳ машқларидан иборат.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Таҳмина Икромова ва Лола Жўраева яккалик баҳсларида ҳимоя қилишади. Мумтозабону Исхокзода, Амалия Мамедова, Эвелина Аталиантс, Ясмина Мкртйчева, Юлия Валеватая ва Самира Аҳмедова эса — гуруҳ баҳсларида иштирок этади.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаВ Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике.
В Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
В Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике.
Тадбирда Халқаро гимнастика федерацияси, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий гимнастика федерацияси раҳбарияти, шунингдек, спорт мухлислари иштирок этди.
Маросимдан сўнг, биринчи кунга режалаштирилган саралаш мусобақалари бошланди.

Бу йил 10-12 апрель кунлари давом этадиган турнирда 39 мамлакатдан 150 дан ортиқ спортчи, жумладан, дунёнинг етакчи гимнастикачилари иштирок этмоқда.
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги Халқаро гимнастика федерацияси ҳомийлигидаги расмий мусобақалар церийасидир. У энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланади ва Жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинлари ва қитъа чемпионатлари билан бир қаторда расмий мақомга эга.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаВ Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике.
В Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
В Ташкенте начался этап Кубка мира по художественной гимнастике.
Янгиликлар лентаси
0