ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Москвада икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 6-йиғилишини ўтказди.
Савдо-иқтисодий, илмий-технологик ва маданий-гуманитар ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Стратегик тармоқларда: саноат, энергетика, шу жумладан, тинч атом энергетикаси, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма комиссия Ўзбекистон ва Россия президентлари ташаббуси билан 2018 йил октябрь ойида тузилган. Унинг биринчи йиғилиши 2019 йил Урганчда, иккинчиси 2021 йил Москвада, учинчиси 2022 йил Самарқандда, тўртинчиси 2023 йил Москвада, бешинчиси 2024 йил Тошкентда бўлиб ўтди.