https://sputniknews.uz/20260413/aripov-mishustin-qoshma-komissiya-yigilish-56875120.html
Арипов ва Мишустин қўшма комиссия йиғилишини ўтказади: асосий масалалар
Арипов ва Мишустин қўшма комиссия йиғилишини ўтказади: асосий масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин бугун Москвада Ўзбекистон—Россия қўшма комиссиясининг 6-йиғилишини ўтказади. Томонлар савдо, саноат, энергетика, транспорт, таълим ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилади.
2026-04-13T11:11+0500
2026-04-13T11:11+0500
2026-04-13T12:46+0500
абдулла арипов
михаил мишустин
ҳамкорлик
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53564256_0:43:3072:1771_1920x0_80_0_0_0596f33804b41c20c36587a1b6d61f1c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин бугун Москвада икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 6-йиғилишини ўтказади. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.Йиғилишда савдо-иқтисодий, илмий-технологик ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.Шунингдек, саноат, энергетика, жумладан тинч атом энергетикаси, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.Комиссия ҳақидаҚўшма комиссия Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил октябрь ойида ташкил этилган. Биринчи йиғилиш 2019 йил 30 майда Урганчда бўлиб ўтган.Россия ва Ўзбекистон муносабатлариРоссия Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Россия иштирокидаги 3 мингдан ортиқ корхона, Россияда эса Ўзбекистон капитали иштирокидаги 700 га яқин компания фаолият юритмоқда. Бу хорижий капитал иштирокидаги жами корхоналарнинг салмоқли қисмини ташкил этади.Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 115 тадан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 3,2 трлн рублдан ошади.Энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, “Росатом” иштирокида Жиззах вилоятида атом энергетикаси лойиҳаси илгари сурилмоқда. Тошкент ва Жиззах вилоятларида қўшма технопарклар фаолият юритмоқда. Навоий, Тошкент ва Бухоро вилоятларида яна учта саноат майдончасини ишга тушириш режалаштирилган.Таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик фаол. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 15 та филиали фаолият юритмоқда, шундан 3 таси яратилиш жараёнида.Россия ва Ўзбекистон, шунингдек, МДҲ ва ШҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда.Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи давлат мақомига эга. Бу мақом унга 2020 йил 11 декабрда берилган. Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон ҳукумати 2024–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик йўналишларини ҳам муҳокама қилиб келмоқда.Шунингдек, Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига қўшилди ва банкнинг еттинчи аъзосига айланди. Мамлакат ЕОТБ капиталида 10 фоиз улушга эга бўлди.
https://sputniknews.uz/20260327/ozbekiston-eoii-aripov-56541143.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53564256_17:0:2748:2048_1920x0_80_0_0_451ba200c29d5a568e1d6e44d88248da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, абдулла арипов, михаил мишустин, москва, қўшма комиссия, 6-йиғилиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат, энергетика, тинч атом энергетикаси, транспорт, таълим, қўшма лойиҳалар
ўзбекистон, россия, абдулла арипов, михаил мишустин, москва, қўшма комиссия, 6-йиғилиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат, энергетика, тинч атом энергетикаси, транспорт, таълим, қўшма лойиҳалар
Арипов ва Мишустин қўшма комиссия йиғилишини ўтказади: асосий масалалар
11:11 13.04.2026 (янгиланди: 12:46 13.04.2026) Йиғилишда икки давлат ўртасидаги қўшма лойиҳалар ижроси ва савдо-иқтисодий, илмий-технологик ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин бугун Москвада икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 6-йиғилишини ўтказади. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини
муҳокама қилади.
Йиғилишда савдо-иқтисодий, илмий-технологик ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Шунингдек, саноат, энергетика, жумладан тинч атом энергетикаси, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Қўшма комиссия Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил октябрь ойида
ташкил этилган. Биринчи йиғилиш 2019 йил 30 майда Урганчда бўлиб ўтган.
Россия ва Ўзбекистон муносабатлари
Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Россия иштирокидаги 3 мингдан ортиқ корхона, Россияда эса Ўзбекистон капитали иштирокидаги 700 га яқин компания фаолият юритмоқда. Бу хорижий капитал иштирокидаги жами корхоналарнинг салмоқли қисмини ташкил этади.
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 115 тадан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 3,2 трлн рублдан ошади.
Энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, “Росатом” иштирокида Жиззах вилоятида атом энергетикаси лойиҳаси илгари сурилмоқда.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида қўшма технопарклар фаолият юритмоқда. Навоий, Тошкент ва Бухоро вилоятларида яна учта саноат майдончасини ишга тушириш режалаштирилган.
Таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик фаол. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 15 та филиали фаолият юритмоқда, шундан 3 таси яратилиш жараёнида.
Россия ва Ўзбекистон, шунингдек, МДҲ ва ШҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи давлат мақомига эга. Бу мақом унга 2020 йил 11 декабрда берилган. Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон ҳукумати 2024–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик йўналишларини ҳам муҳокама қилиб келмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига қўшилди ва банкнинг еттинчи аъзосига айланди. Мамлакат ЕОТБ капиталида 10 фоиз улушга эга бўлди.