"Саҳнада Амир Темур": Самақандда театр фестивали бўлиб ўтмоқда

Уч кун давомида турли вилоятларидан келган театрлар Амир Темур шахси ва даврига бағишланган спектаклларни намойиш этадилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Самақандда "Саҳнада Амир Темур қиёфаси" театр фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
В Самарканде проходит театральный фестиваль "Образ Амира Темура на сцене"
"Саҳнада Амир Темур қиёфаси" Республика театр фестивали Бибихоним масжиди кириш қисмида бошланди. Самарқандга келган ўнлаб ижрочилар Соҳибқирон давридаги либосларда пайдо бўлишди.
Улар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб тантанали юриш қилдилар, Регистон майдонига ташриф буюрдилар ва буюк саркарда ҳайкали пойида туришди.
В Самарканде проходит театральный фестиваль "Образ Амира Темура на сцене"
Фестиваль иштирокчиларини кўрган йўловчилар ва сайёҳлар ўз ҳайратларини яшира олмадилар ва энг дарҳол уларни суратга олишга ҳаракат қилишди.
Фестивалнинг расмий очилиши вилоят мусиқа ва драма театрида бўлиб ўтди, унда томошабинлар актёрлар иштирокидаги жонли прологдан завқланишди. Шундан сўнг фестивалнинг биринчи спектакли намойиш этилди.
В Самарканде проходит театральный фестиваль "Образ Амира Темура на сцене"
Фестиваль яна 3 кун давом этади. Ушбу вақт мобайнида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган театр труппалари Амир Темур шахси ва даврига бағишланган спектаклларни намойиш этадилар.
Самарканд погрузился в эпоху Темуридов: в городе стартовал театральный фестиваль