Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудидаги иккита қишлоқни озод қилди

Суми вилояти ва ДНРдаги қишлоқлар озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Россия ҳарбийлари ўтган кун давомида Суми вилоятидаги Миропольское аҳоли пунткти устидан назорат ўрнатди ҳамда Донецк Халқ Республикасидаги Дибровани озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Миропольское “Шимол” қўшинлари гуруҳи, Диброва эса “Жануб” қўшинлари гуруҳи ҳарбийларининг қатъий хатти-ҳаракатлари натижасида Россия назорати остига ўтган.
1 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятидаги Верхняя Писаревка ва Запопожье вилоятидаги Бойко озод қилинганини маълум қилганди. 31 март куни эса Суми вилоятидаги Малая Корчаковка назоратга олинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина МВ маслаҳатчиси: Россия фронтга янги спутник терминалларини оммавий етказмоқда