Москвада Амир Темур таваллудига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Экспертлар Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур – Шарқнинг иккинчи Ренессанси бунёдкори” мавзусида илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Конференцияда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессорлари ва талабари, эксперт ва таҳлилчилар, жамоат арбоблари, шоирлар, шарқшунослар қатнашди.
В Москве прошла конференция "Сахибкиран Амир Темур – созидатель второго Ренессанса Востока"
Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини қайд этди.
В Москве прошла конференция "Сахибкиран Амир Темур – созидатель второго Ренессанса Востока"
“Амир Темур меросини ўрганиш бўйича раҳбариятимизнинг чуқур, пухта ўйланган қарори билан биз тарихимизнинг янги саҳифасини очдик”, - деди у ўзининг иштирокчиларга йўллаган табрик сўзида.
Элчи “Темур тузуклари”нинг аҳамиятига тўхталиб, улар ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу берди.
Конференция иштирокчилари Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ўзларининг маърузалари тақдим этишди саркарданинг дунё тарихидаги ўрнини юқори баҳолашди. Спикерлар уни улуғлаш жараёни нафақат ўтмишга ҳурмат, балки миллатни бирлаштирувчи ва тарихий ворисликни таъминловчи муҳим омил ҳисобланишини қайд этишди.
В Москве прошла конференция "Сахибкиран Амир Темур – созидатель второго Ренессанса Востока"
Тадбир давомида Амир Темур ҳаётига бағишланган қисқаметражли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Москва давлат тилшинослик университети талабалари ўзбек ва рус тилларида “Темур тузуклари”даги ҳикматли сўзлардан иқтибос келтиришди.
Эслатамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бу йил соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. Қарорга кўра, ҳар йили апрель ойи Амир Темур ойлиги деб эълон қилинади. “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади.
Амир Темур ҳақида халқаро конференция бошланди, президент иштирокчиларга табрик йўллади