https://sputniknews.uz/20260410/amir-temur-56821434.html
Москвада Амир Темур таваллудига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Москвада Амир Темур таваллудига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини муҳокама қилишди. 10.04.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-04-10T12:02+0500
2026-04-10T12:02+0500
2026-04-10T12:02+0500
жамият
амир темур
халқаро конференция
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0a/56828721_0:236:2517:1651_1920x0_80_0_0_5509b82ce2df0fecf105a8c304f14604.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур – Шарқнинг иккинчи Ренессанси бунёдкори” мавзусида илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Конференцияда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессорлари ва талабари, эксперт ва таҳлилчилар, жамоат арбоблари, шоирлар, шарқшунослар қатнашди.Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини қайд этди.Элчи “Темур тузуклари”нинг аҳамиятига тўхталиб, улар ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу берди.Конференция иштирокчилари Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ўзларининг маърузалари тақдим этишди саркарданинг дунё тарихидаги ўрнини юқори баҳолашди. Спикерлар уни улуғлаш жараёни нафақат ўтмишга ҳурмат, балки миллатни бирлаштирувчи ва тарихий ворисликни таъминловчи муҳим омил ҳисобланишини қайд этишди.Тадбир давомида Амир Темур ҳаётига бағишланган қисқаметражли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Москва давлат тилшинослик университети талабалари ўзбек ва рус тилларида “Темур тузуклари”даги ҳикматли сўзлардан иқтибос келтиришди.Эслатамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бу йил соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. Қарорга кўра, ҳар йили апрель ойи Амир Темур ойлиги деб эълон қилинади. “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади.
https://sputniknews.uz/20260409/amir-temur-konferentsiya-prezident-tabrik-56804296.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0a/56828721_0:0:2517:1887_1920x0_80_0_0_a3d5d806f96506a7e323d242185f4ad2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, амир темур, халқаро конференция, москва
жамият, амир темур, халқаро конференция, москва
Москвада Амир Темур таваллудига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Экспертлар Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур – Шарқнинг иккинчи Ренессанси бунёдкори” мавзусида илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Конференцияда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессорлари ва талабари, эксперт ва таҳлилчилар, жамоат арбоблари, шоирлар, шарқшунослар қатнашди.
Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Амир Темурнинг миллий давлатчилик тараққиётида тутган ўрни ва дунё тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссасини қайд этди.
“Амир Темур меросини ўрганиш бўйича раҳбариятимизнинг чуқур, пухта ўйланган қарори билан биз тарихимизнинг янги саҳифасини очдик”, - деди у ўзининг иштирокчиларга йўллаган табрик сўзида.
Элчи “Темур тузуклари”нинг аҳамиятига тўхталиб, улар ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу берди.
Конференция иштирокчилари Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ўзларининг маърузалари тақдим этишди саркарданинг дунё тарихидаги ўрнини юқори баҳолашди. Спикерлар уни улуғлаш жараёни нафақат ўтмишга ҳурмат, балки миллатни бирлаштирувчи ва тарихий ворисликни таъминловчи муҳим омил ҳисобланишини қайд этишди.
Тадбир давомида Амир Темур ҳаётига бағишланган қисқаметражли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Москва давлат тилшинослик университети талабалари ўзбек ва рус тилларида “Темур тузуклари”даги ҳикматли сўзлардан иқтибос келтиришди.
Эслатамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бу йил соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги
кенг нишонланмоқда. Қарорга кўра, ҳар йили апрель ойи Амир Темур ойлиги деб эълон қилинади. “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади.