Мирзиёев реконструкция қилинган Темурийлар тарихи музейига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Амир Темурнинг 690 йиллиги муносабати билан янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, янги экспозициялар билан танишди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Амир Темур Мовароуннаҳрни ягона давлат сифатида бирлаштириб, қудратли салтанатга асос солган. У “Темур тузуклари” орқали давлат бошқаруви мезонларини белгилаб берган, илм-фан ва маданият ривожига ҳисса қўшган. Унинг даврида бунёд этилган обидалар халқнинг миллий ғурури ва бой мероси ҳисобланади.
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жорий йил 5 февралда президент қарори қабул қилинган.
Қарор ижроси доирасида Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Музей имкониятлари рақамлаштириш орқали кенгайтирилди, экспозициялар янгиланди ва хориждаги тўпламлардан харид қилинган экспонатлар билан бойитилди.
Президент посетил обновленный Государственный музей истории Темуридов
Музейнинг биринчи қаватида “Буюк Соҳибқирон – Иккинчи Ренессанс асосчиси” бўлими ташкил этилган. Иккинчи қаватда эса сунъий интеллект ва “ақлли” технологиялар асосида Амир Темур даври ҳамда темурийлар ҳақида интерактив экспозициялар жойлаштирилган. Шунингдек, 3D форматдаги экспонатлар ва хариталар ҳам намойиш қилинмоқда.
Ташриф якунида президент музей меҳмонлар китобига дастхат қолдирди
Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази очилиши ва ифторлик маросимида иштирок этди