https://sputniknews.uz/20260409/mirziyoev-temuriylar-tarix-muzey-tashrif-56801114.html
Мирзиёев реконструкция қилинган Темурийлар тарихи музейига ташриф буюрди
Мирзиёев реконструкция қилинган Темурийлар тарихи музейига ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Президент реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Музейда янги экспозициялар, сунъий интеллект асосидаги интерактив технологиялар ва хориждан олиб келинган экспонатлар намойиш этилмоқда.
2026-04-09T15:23+0500
2026-04-09T15:23+0500
2026-04-09T15:47+0500
ўзбекистон
жамият
амир темур
тошкент
музей
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/09/56800792_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_cb52f6e4842573fe24b1bc58b4467d77.jpg
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, Амир Темур Мовароуннаҳрни ягона давлат сифатида бирлаштириб, қудратли салтанатга асос солган. У “Темур тузуклари” орқали давлат бошқаруви мезонларини белгилаб берган, илм-фан ва маданият ривожига ҳисса қўшган. Унинг даврида бунёд этилган обидалар халқнинг миллий ғурури ва бой мероси ҳисобланади.Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жорий йил 5 февралда президент қарори қабул қилинган.Музейнинг биринчи қаватида “Буюк Соҳибқирон – Иккинчи Ренессанс асосчиси” бўлими ташкил этилган. Иккинчи қаватда эса сунъий интеллект ва “ақлли” технологиялар асосида Амир Темур даври ҳамда темурийлар ҳақида интерактив экспозициялар жойлаштирилган. Шунингдек, 3D форматдаги экспонатлар ва хариталар ҳам намойиш қилинмоқда.Ташриф якунида президент музей меҳмонлар китобига дастхат қолдирди
https://sputniknews.uz/20260318/mirziyoev-islom-tsivilizatsiya-markaz-ochilish-56342413.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/09/56800792_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_aa74623b9b1c2c24c1a7e3199ffa26c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, амир темур, темурийлар тарихи музейи, музей реконструкцияси, темур тузуклари, темурийлар ренессанси, сунъий интеллект, интерактив экспозиция
шавкат мирзиёев, амир темур, темурийлар тарихи музейи, музей реконструкцияси, темур тузуклари, темурийлар ренессанси, сунъий интеллект, интерактив экспозиция
Мирзиёев реконструкция қилинган Темурийлар тарихи музейига ташриф буюрди
15:23 09.04.2026 (янгиланди: 15:47 09.04.2026) Шавкат Мирзиёев Амир Темурнинг 690 йиллиги муносабати билан янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, янги экспозициялар билан танишди.
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди.
Қайд этилишича, Амир Темур Мовароуннаҳрни ягона давлат сифатида бирлаштириб, қудратли салтанатга асос солган. У “Темур тузуклари” орқали давлат бошқаруви мезонларини белгилаб берган, илм-фан ва маданият ривожига ҳисса қўшган. Унинг даврида бунёд этилган обидалар халқнинг миллий ғурури ва бой мероси ҳисобланади.
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жорий йил 5 февралда президент қарори қабул қилинган.
Қарор ижроси доирасида Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Музей имкониятлари рақамлаштириш орқали кенгайтирилди, экспозициялар янгиланди ва хориждаги тўпламлардан харид қилинган экспонатлар билан бойитилди.
Музейнинг биринчи қаватида “Буюк Соҳибқирон – Иккинчи Ренессанс асосчиси” бўлими ташкил этилган. Иккинчи қаватда эса сунъий интеллект ва “ақлли” технологиялар асосида Амир Темур даври ҳамда темурийлар ҳақида интерактив экспозициялар жойлаштирилган. Шунингдек, 3D форматдаги экспонатлар ва хариталар ҳам намойиш қилинмоқда.
Ташриф якунида президент музей меҳмонлар китобига дастхат қолдирди