https://sputniknews.uz/20260318/mirziyoev-islom-tsivilizatsiya-markaz-ochilish-56342413.html
Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази очилиши ва ифторлик маросимида иштирок этди
Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази очилиши ва ифторлик маросимида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилишида иштирок этди. Марказда Усмон Мусҳафи, нодир қўлёзмалар ва минглаб тарихий экспонатлар жамлангани таъкидланди.
2026-03-18T09:23+0500
2026-03-18T09:23+0500
2026-03-18T09:54+0500
ислом цивилизацияси маркази
шавкат мирзиёев
маданий бойликлар
тарих
рамазон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56343014_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_c3ef5505ab165b17390460edb807403a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тадбирда ҳудудлардан студиялар орқали нуронийлар, олимлар, диний уламолар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, турли миллат ва диний конфессиялар аъзолари, дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.Президент марказнинг очилишини халқ ҳаётидаги тарихий воқеа деб атади. Қайд этилишича, мазкур мажмуа Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихи, бой маданияти ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини намоён этишга хизмат қилади. Таъкидланишича, марказ салкам 10 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, унда “Ўзбекистон заминида исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар яратилган.Марказ ўзининг ноёб кўлами ва меъморий ўлчамлари туфайли ислом тарихи, маданияти ва цивилизациясига бағишланган дунёдаги энг йирик мажмуалардан бири сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилиши мумкин.Президентнинг сўзларига кўра, Марказни бойитиш мақсадида ўтган йилнинг ўзида 1,5 мингтадан ортиқ экспонат, жумладан, 800 тага яқин қўлёзма, археологик топилма ва тарихий хариталар жойлаштирилган, хориждан 743 та асл экспонат олиб келинган. Марказни лойиҳалаш ва жиҳозлаш ишларида қатор хорижий давлатлардан мутахассислар иштирок этган.Шавкат Мирзиёев Марказ келгусида ислом меросини ўрганиш, халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш ва ёш авлодни илм-маърифат руҳида тарбиялаш учун муҳим база бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у олимлар, ижодкорлар ва журналистларни ушбу бой меросдан илҳомланиб, халқ тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20251123/islom-tsivilizatsiyasi-markazi-asrlar-boylab-sayohat-53650264.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56343014_70:0:1207:853_1920x0_80_0_0_709840a5f1216c237e7a88dd4d1b402e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тошкент, шавкат мирзиёев, ислом цивилизацияси маркази, ҳазрати имом, усмон мусҳафи, рамазон, ифторлик маросими, қўлёзмалар, тарихий экспонатлар, музей, маданий мерос, ислом тарихи, бмт, icesco, ircica
ўзбекистон, тошкент, шавкат мирзиёев, ислом цивилизацияси маркази, ҳазрати имом, усмон мусҳафи, рамазон, ифторлик маросими, қўлёзмалар, тарихий экспонатлар, музей, маданий мерос, ислом тарихи, бмт, icesco, ircica
Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази очилиши ва ифторлик маросимида иштирок этди
09:23 18.03.2026 (янгиланди: 09:54 18.03.2026) Тошкентда очилган янги мажмуа Ўзбекистоннинг кўп асрлик илмий ва маънавий меросини намоён этиш, уни жаҳонга кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши айтилди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирда ҳудудлардан студиялар орқали нуронийлар, олимлар, диний уламолар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, турли миллат ва диний конфессиялар аъзолари, дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Давлат раҳбари йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан табриклаб, бу ойда мамлакатда кекса ва ногиронлар, кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, тиббий кўрик ва даволаш ишлари кенгайганини таъкидлади.
Президент марказнинг очилишини халқ ҳаётидаги тарихий воқеа деб атади. Қайд этилишича, мазкур мажмуа Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихи, бой маданияти ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини намоён этишга хизмат қилади.
Таъкидланишича, марказ салкам 10 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, унда “Ўзбекистон заминида исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар яратилган.
Мажмуанинг асосий зали — Қуръон залида дунёдаги энг қадимий Қуръони карим нусхаларидан бири бўлган Усмон Мусҳафи, шунингдек, кўплаб нодир қўлёзмалар жой олган.
Марказ ўзининг ноёб кўлами ва меъморий ўлчамлари туфайли ислом тарихи, маданияти ва цивилизациясига бағишланган дунёдаги энг йирик мажмуалардан бири сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилиши мумкин.
Президентнинг сўзларига кўра, Марказни бойитиш мақсадида ўтган йилнинг ўзида 1,5 мингтадан ортиқ экспонат, жумладан, 800 тага яқин қўлёзма, археологик топилма ва тарихий хариталар жойлаштирилган, хориждан 743 та асл экспонат олиб келинган. Марказни лойиҳалаш ва жиҳозлаш ишларида қатор хорижий давлатлардан мутахассислар иштирок этган.
Шавкат Мирзиёев Марказ келгусида ислом меросини ўрганиш, халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш ва ёш авлодни илм-маърифат руҳида тарбиялаш учун муҳим база бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у олимлар, ижодкорлар ва журналистларни ушбу бой меросдан илҳомланиб, халқ тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилишга чақирди.