ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкентда бир вақтнинг ўзида транспорт ва хавфсизлик соҳаларига бағишланган иккита тармоқ кўргазмаси иш бошлади, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Ўзэкспомарказ” марказий павильонида 17-халқаро UzTechTransExpo-2026 кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда қурилиш ва коммунал техникаси, тижорат транспорти, қишлоқ хўжалиги машиналари, кранлар, омборхона ускуналари ҳамда бетон ишлаб чиқариш линиялари намойиш этилган.
В Узэкспоцентре проходят Международная выставка UzTechTransExpo-2026 и UzSecureExpo-2026
© Sputnik
Шу билан бирга, хавфсизлик технологияларига бағишланган UzSecureExpo-2026 кўргазмаси ҳам очилди. Унда меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, АТ-хавфсизлик ва экологик назорат йўналишларидаги ишланмалар тақдим этилмоқда.
В Узэкспоцентре проходят Международная выставка UzTechTransExpo-2026 и UzSecureExpo-2026
© Sputnik
Ташриф буюрувчилар бу ерда нафақат соҳадаги янгиликлар билан танишиши, балки ишлаб чиқарувчилар ва ҳамкорлар билан технологияларни жорий этиш масалаларини ҳам муҳокама қилиши мумкин. Бунинг учун ишбилармонлик музокаралари ўтказиладиган махсус зоналар ташкил этилган.
Кўргазмалар ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача ишлайди ва 9 апрелга қадар давом этади.