https://sputniknews.uz/20260401/tashkent-uzfood-ozupack-korgazmalar-56649760.html
Тошкентда UzFood ва O‘ZuPACK кўргазмаларида янги технологиялар намойиш этилмоқда
Тошкентда UzFood ва O‘ZuPACK кўргазмаларида янги технологиялар намойиш этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда UzFood 2026 ва O‘ZuPACK 2026 халқаро кўргазмалари очилди. UzFood озиқ-овқат маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш технологияларини, O‘ZuPACK эса қадоқлаш ускуналари ва материалларини бир майдонда жамлади.
2026-04-01T17:49+0500
2026-04-01T17:49+0500
2026-04-01T18:13+0500
ўзбекистон
озиқ-овқат
ўзэкспомарказ
кўргазма
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/01/56648897_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_be88f7a303092bb57c9f780d38865847.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкентда озиқ-овқат саноати ва қадоқлаш соҳасига бағишланган "UzFood 2026" ҳамда "O’ZuPACK 2026" халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди."UzFood 2026" озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологияларига бағишланган 25-халқаро кўргазма ҳисобланади. У билан бир вақтда ўтаётган "O’ZuPACK 2026" эса қадоқлаш ускуналари ва материалларига ихтисослашган 26-халқаро кўргазмадир.Кўргазмаларда Хитой, Россия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон каби 38 та давлатдан озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати, қадоқлаш, ускуна ва унга яқин тармоқларда фаолият юритувчи йирик компаниялар иштирок этмоқда. Улар ўзларининг янги технологиялари, маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ечимларини намойиш этяпти.Россиянинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири — “Алейскзернопродукт” компанияси вакили Игорь Пахолковнинг айтишича, компания маҳсулотларининг деярли бутун ассортименти аллақачон Ўзбекистон бозорида тақдим этилган.“O’ZuPACK 2026”да иштирок этаётган “OSQ Group” компаниясининг экспорт бўйича директори Матвей Кудрявцев ҳам Ўзбекистон бозори компания учун аллақачон муҳим йўналишга айланганини таъкидлади.Кўргазмалар доирасида озиқ-овқат саноати, қайта ишлаш, қадоқлаш, логистика ва ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантиришга оид замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда. Шу жиҳатдан "UzFood 2026" ва "O’ZuPACK 2026" бир майдонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш занжирининг турли босқичларини қамраб олган йирик соҳавий платформа сифатида намоён бўлмоқда.
https://sputniknews.uz/20260325/tashkent-qishloq-xojalik-korgazma-56507336.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/01/56648897_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_26c32ff3e6364b66f8ed93e9bda71479.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uzfood 2026, o‘zupack 2026, тошкент, uzexpocentre, озиқ-овқат кўргазмаси, қадоқлаш кўргазмаси, озиқ-овқат технологиялари, қадоқлаш ускуналари, iteca exhibitions, ўзбекистон
uzfood 2026, o‘zupack 2026, тошкент, uzexpocentre, озиқ-овқат кўргазмаси, қадоқлаш кўргазмаси, озиқ-овқат технологиялари, қадоқлаш ускуналари, iteca exhibitions, ўзбекистон
Тошкентда UzFood ва O‘ZuPACK кўргазмаларида янги технологиялар намойиш этилмоқда
17:49 01.04.2026 (янгиланди: 18:13 01.04.2026) Улар озиқ-овқат ишлаб чиқариши, қайта ишлаш ва қадоқлаш соҳаларидаги ечимларни ягона майдонда намойиш этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкентда озиқ-овқат саноати ва қадоқлаш соҳасига бағишланган "UzFood 2026" ҳамда "O’ZuPACK 2026" халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
"UzFood 2026" озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологияларига бағишланган 25-халқаро кўргазма ҳисобланади. У билан бир вақтда ўтаётган "O’ZuPACK 2026" эса қадоқлаш ускуналари ва материалларига ихтисослашган 26-халқаро кўргазмадир.
Кўргазмаларда Хитой, Россия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон каби 38 та давлатдан озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати, қадоқлаш, ускуна ва унга яқин тармоқларда фаолият юритувчи йирик компаниялар иштирок этмоқда. Улар ўзларининг янги технологиялари, маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ечимларини намойиш этяпти.
Россиянинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири — “Алейскзернопродукт” компанияси вакили Игорь Пахолковнинг айтишича, компания маҳсулотларининг деярли бутун ассортименти аллақачон Ўзбекистон бозорида тақдим этилган.
“Бундан ташқари, бу ерда ўз омборларимиз бор. Келгусида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сотув ҳажмини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз”, — деди у.
“O’ZuPACK 2026”да иштирок этаётган “OSQ Group” компаниясининг экспорт бўйича директори Матвей Кудрявцев ҳам Ўзбекистон бозори компания учун аллақачон муҳим йўналишга айланганини таъкидлади.
“Ўзбекистонда биз аллақачон бизнесимизни йўлга қўйганмиз. Бу ерда 6 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келамиз. Ҳар бир шаҳарда вакиллигимиз бор, шунингдек, ўз омборимиз, офисимиз ва маҳсулотларимизнинг тўлиқ ассортименти ҳам мавжуд”, — деди у.
Кўргазмалар доирасида озиқ-овқат саноати, қайта ишлаш, қадоқлаш, логистика ва ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантиришга оид замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда. Шу жиҳатдан "UzFood 2026" ва "O’ZuPACK 2026" бир майдонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш занжирининг турли босқичларини қамраб олган йирик соҳавий платформа сифатида намоён бўлмоқда.