“Ишончим комилки, унда назарда тутилган эксперт учрашувларининг мунтазам ўтказилиши профессионал алоқаларни мустаҳкамлайди ва мамлакатларимизда юзага келаётган янги таҳдидларга биргаликда самарали жавоб топиш имконини беради”, — дея хулоса қилди Александр Гуцан.
Маълумот учун: Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Муносабатларни ривожлантиришда Россия ва Ўзбекистон Бош прокуратуралари раҳбарияти даражасидаги мунтазам учрашувлар муҳим аҳамиятга эга. 2014 йилдан буён икки мамлакат назорат идоралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим амал қилмоқда. Учта қўшма ҳамкорлик дастури (2019-2020, 2021-2023 ва 2024-2025 йилларга мўлжалланган) амалга оширилди. 2021 йилда икки давлат прокурорлари ўртасида фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. 2022 йилда Россия Прокуратураси университети ва Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. 2025 йилда миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Россия-Ўзбекистон идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.