https://sputniknews.uz/20260408/russia-bosh-prokuror-uzbekistan-tashrif-56776416.html
Россия бош прокурори Ўзбекистонга ташриф буюрди — янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда
Россия бош прокурори Ўзбекистонга ташриф буюрди — янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия Бош прокурори Александр Гуцан амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Тошкентда у Ниғматилла Йўлдошев билан 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаши режалаштирилган.
2026-04-08T13:19+0500
2026-04-08T13:19+0500
2026-04-08T13:23+0500
ташриф
ўзбекистон
россия
бош прокуратура
ҳамкорлик
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56776241_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_9e2700bd7bee33f3eedf000349df4953.png
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россия бош прокурори Александр Гуцан амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу хақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.Тошкентда ташриф доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган. Тошкент аэропортида Гуцанни Йўлдошев ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов кутиб олди.Бундан ташқари, томонлар халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жараёнларини рақамлаштириш тажрибаси билан ҳам ўртоқлашиши кутилмоқда.Бу икки давлат прокуратура идоралари ўртасидаги 2014 йил 8 октябрда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасидаги навбатдаги дастур бўлади.Аввалги дастурлар 2019–2020, 2021–2023 ва 2024–2025 йилларга мўлжалланган эди. Хусусан, 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури 2024 йил апрелида Москвада Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари учрашуви якунлари бўйича имзоланган.Бундан олдин, 7 апрель куни Александр Гуцан Астана шаҳрида Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов билан учрашиб, икки идора ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга иккинчи ва учинчи қўшимча протоколларни имзолаган эди.
https://sputniknews.uz/20251021/cis-prokuratura-noqonuniy-migratsiya-kurash-52870162.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56776241_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_24d4827a3f70894fef0ef433f22fdc84.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
александр гуцан, ниғматилла йўлдошев, ўзбекистон, россия, бош прокуратура, ҳамкорлик дастури, тошкент, ахборот жиноятлари, рақамли валюта, божхона
александр гуцан, ниғматилла йўлдошев, ўзбекистон, россия, бош прокуратура, ҳамкорлик дастури, тошкент, ахборот жиноятлари, рақамли валюта, божхона
Россия бош прокурори Ўзбекистонга ташриф буюрди — янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда
13:19 08.04.2026 (янгиланди: 13:23 08.04.2026) Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россия прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россия бош прокурори Александр Гуцан амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу хақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати
хабар берди.
Тошкентда ташриф доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.
Тошкент аэропортида Гуцанни Йўлдошев ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов кутиб олди.
Таъкидланишича, янги дастур ахборот жиноятлари ва рақамли валютадан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш, транспорт ва божхона соҳасида қонунлар ижроси, шунингдек, жиноий жазоларни ижро этишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати бўйича илғор тажриба алмашишни назарда тутади.
Бундан ташқари, томонлар халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жараёнларини рақамлаштириш тажрибаси билан ҳам ўртоқлашиши кутилмоқда.
Бу икки давлат прокуратура идоралари ўртасидаги 2014 йил 8 октябрда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасидаги навбатдаги дастур бўлади.
Аввалги дастурлар 2019–2020, 2021–2023 ва 2024–2025 йилларга мўлжалланган эди. Хусусан, 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури 2024 йил апрелида Москвада Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари учрашуви якунлари бўйича имзоланган.
Бундан олдин, 7 апрель куни Александр Гуцан Астана шаҳрида Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов билан учрашиб, икки идора ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга иккинчи ва учинчи қўшимча протоколларни имзолаган эди.