https://sputniknews.uz/20251021/cis-prokuratura-noqonuniy-migratsiya-kurash-52870162.html
МДҲ прокуратуралари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича битим имзолади
МДҲ прокуратуралари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон пойтахти Душанбеда МДҲ мамлакатлари прокуратуралари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик битимини имзолади. Ҳужжат сўнгги 15 йилдаги илк кўп томонлама келишув ҳисобланади.
2025-10-21T15:35+0500
2025-10-21T15:35+0500
2025-10-21T15:35+0500
бош прокуратура
прокуратура
жамият
ўзбекистон
россия
марказий осиё
эмомали раҳмон
ҳамкорлик
миграция
миграция агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52863202_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f94234654471e818f37f6641b688f0d0.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари бош прокурорларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Россия Бош прокуратураси маълумотига кўра, бу ҳужжат МДҲга аъзо давлатлар прокуратуралари томонидан сўнгги 15 йил ичида имзоланган биринчи кўп томонлама келишув ҳисобланади.Россия бош прокурори Александр Гуцаннинг таъкидлашича, “Марказий Осиё – Россия” саммитида давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратган. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки бўлди.Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокурорлари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон прокуратура органлари вакиллари иштирок этишди.Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 35-йиғилиши бошланишидан олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон юбилей тадбирига келган назорат идоралари раҳбарларини қабул қилди.
https://sputniknews.uz/20250430/ozbekiston-rossiya-fuqarolar-huquq-nazorat-49107009.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52863202_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3ac72d37b98d5b9f511c2d91a4b96c84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, прокуратуралари, душанбe, тожикистон, ноқонуний миграция, ҳамкорлик битими, бош прокурорлар, александр гутсан, мдҳ кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизлик, снг прокуроры, миграцияга қарши кураш, мдх, бош прокурор
мдҳ, прокуратуралари, душанбe, тожикистон, ноқонуний миграция, ҳамкорлик битими, бош прокурорлар, александр гутсан, мдҳ кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизлик, снг прокуроры, миграцияга қарши кураш, мдх, бош прокурор
МДҲ прокуратуралари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича битим имзолади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида МДҲ мамлакатлари прокуратуралари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик битимини имзолади
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари бош прокурорларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Россия Бош прокуратураси маълумотига кўра, бу ҳужжат МДҲга аъзо давлатлар прокуратуралари томонидан сўнгги 15 йил ичида имзоланган биринчи кўп томонлама келишув ҳисобланади.
Бош прокурорларнинг таъкидлашича, ноқонуний миграция миллий ва жамоат хавфсизлигига, иқтисодий барқарорликка таҳдид солади, терроризм ва экстремизм билан боғлиқ гуруҳлар фаолияти учун имконият яратади, шунингдек, жиноятчилик вазиятини мураккаблаштиради.
Россия бош прокурори Александр Гуцаннинг таъкидлашича, “Марказий Осиё – Россия” саммитида давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратган. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки бўлди.
“Биз мамлакатларимиз етакчилари белгилаган йўлдан боришимиз ва замонавий жиноий таҳдидларга самарали қарши туриш учун кенгаш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур”, – деди Гуцан.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокурорлари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон прокуратура органлари вакиллари иштирок этишди.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 35-йиғилиши бошланишидан олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон юбилей тадбирига келган назорат идоралари раҳбарларини қабул қилди.