Ўзбекистон ва Россия фуқаролар ҳуқуқларини назорат қилишни кучайтиради
© Генеральная прокуратура УзбекистанаУзбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов

© Генеральная прокуратура Узбекистана
Oбуна бўлиш
Москвада миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, муаммоли жиҳатлар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия фуқаролар ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради, дея хабар берди Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати.
Москвада меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар делегацияси иштирок этди.
© Генеральная прокуратура УзбекистанаУзбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов

Узбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов
© Генеральная прокуратура Узбекистана
Тадбир давомида томонлар миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, муаммоли жиҳатлар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишди.
Айтилишича, йиғилишда икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда миграция соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Бош прокуратуралар Ўзбекистон фуқароларининг Россияга бориши ҳамда Россия фуқароларининг Ўзбекистонга келишлари жараёнида уларнинг ҳуқуқларга риоя этилиши устидан назорат ва кузатувни кучайтириш мажбуриятини олишди.
© Генеральная прокуратура УзбекистанаУзбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов

Узбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов
© Генеральная прокуратура Узбекистана
“Делегациялар раҳбарлари меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи мажлисида қабул қилинган қарорлар акс этган баённомани имзолашди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, имзоланган баённома ижроси Ўзбекистон ва Россия бош прокуратуралари томонидан алоҳида назоратга олинади.