Россия ва Ўзбекистон прокуратуралари янги ҳамкорлик дастурини имзолади

© Генеральная прокуратура РФАлександр Гуцан подписал с Генпрокурором Узбекистана новую Программу сотрудничества в Ташкенте
Александр Гуцан подписал с Генпрокурором Узбекистана новую Программу сотрудничества в Ташкенте
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда икки давлат прокуратураларининг ҳамкорлик дастури имзоланди. Шу билан бирга, фуқароларга жиноий жазони ўз мамлакатида ўташ имконини берувчи шартномани имзолаш таклифи илгари сурилди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россия бош прокурори Александр Гуцаннинг ташрифи доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Александр Гуцан ўтган йили тузилган миграция масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ҳар икки давлат фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга салмоқли ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.
“Мамлакатларимизда экстремистик ва террористик мафкуранинг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, шунингдек миллатлараро нафрат ва адоватни қўзғатувчи ноқонуний контентга киришни зудлик билан блоклаш бўйича ҳамкорлик параметрларини ишлаб чиқиш юзасидан эришилган келишувларни айниқса муҳим деб ҳисоблайман”, — деди у.
© Генеральная прокуратура РФАлександр Гуцан подписал с Генпрокурором Узбекистана новую Программу сотрудничества в Ташкенте
Александр Гуцан подписал с Генпрокурором Узбекистана новую Программу сотрудничества в Ташкенте
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Александр Гуцан подписал с Генпрокурором Узбекистана новую Программу сотрудничества в Ташкенте
Шунингдек, Россия томони ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш доирасида Россия ва Ўзбекистон фуқароларига ҳар бири ўз мамлакатида жиноий жазони ўташ имконини берувчи, озодликдан маҳрум этилган шахсларни топшириш тўғрисидаги шартномани имзолашни таклиф қилди.
Гуцан Ниғматилла Йўлдошевни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида учрашув ўтказишга таклиф этди. У, шунингдек, Россия прокуратураси томонларни қизиқтирган ҳар қандай масала бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида илғор тажриба алмашишни давом эттириш мақсадида икки мамлакат назорат идораларининг 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

“Ишончим комилки, унда назарда тутилган эксперт учрашувларининг мунтазам ўтказилиши профессионал алоқаларни мустаҳкамлайди ва мамлакатларимизда юзага келаётган янги таҳдидларга биргаликда самарали жавоб топиш имконини беради”, — дея хулоса қилди Александр Гуцан.

Маълумот учун: Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Муносабатларни ривожлантиришда Россия ва Ўзбекистон Бош прокуратуралари раҳбарияти даражасидаги мунтазам учрашувлар муҳим аҳамиятга эга. 2014 йилдан буён икки мамлакат назорат идоралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим амал қилмоқда. Учта қўшма ҳамкорлик дастури (2019-2020, 2021-2023 ва 2024-2025 йилларга мўлжалланган) амалга оширилди. 2021 йилда икки давлат прокурорлари ўртасида фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. 2022 йилда Россия Прокуратураси университети ва Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. 2025 йилда миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Россия-Ўзбекистон идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.

КенгайтиришЙиғиштириш
В Узбекистан с рабочим визитом прибыл Генпрокурор РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Россия бош прокурори Ўзбекистонга ташриф буюрди — янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0