Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда оғир ва йирик юк ташувчилар учун рухсатнома олиш тартиби енгиллашиши мумкин

ЕОИИда оғир ва йирик габаритли юк ташувчилар учун махсус рухсатнома бериш тартибида ягона қоидалар жорий этиш таклиф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудидаги евроосиё транспорт йўлаклари ва йўналишларида ҳаракатланувчи оғир вазнли ёки йирик габаритли транспорт воситалари учун махсус рухсатнома бериш тартибини уйғунлаштириш бўйича умумий ёндашувларни маъқуллади.
Гап, аввало, халқаро юк ташувларида қўлланадиган махсус рухсатномалар ҳақида кетмоқда. Янги тавсияларга кўра, ЕОИИга аъзо давлатларда бундай рухсатномаларни бериш муддати, ариза шакли, унда кўрсатиладиган маълумотлар ва рухсатнома берадиган ваколатли органлар бўйича умумий қоидалар жорий этилиши керак.
Хусусан, махсус рухсатнома бериш бўйича қуйидаги муддатлар тавсия этилмоқда:
йўналишни қўшимча келишиш талаб этилмаса — 24 иш соати;
йўналишни алоҳида келишиш зарур бўлса — 10 иш куни;
фавқулодда вазиятларда — 3 соат.
Шунингдек, махсус рухсатноманинг амал қилиш муддати 135 календарь кундан ошмаслиги, ариза эса халқаро ташув бошланишидан камида 45 кун олдин топширилиши тавсия этилди.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевнинг таъкидлашича, ушбу тавсияларни амалга ошириш ташувчилар учун рухсатнома олиш жараёнини соддалаштиради, транспорт-логистика харажатларини камайтиради ва ЕОИИ ички бозоридаги мавжуд чекловлардан бирини бартараф этишга ёрдам беради
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ хавфли юклар учун рухсатнома беришни тезлаштирмоқчи