Нархларни барқарор сақлаш учун гўшт ва наслдор қорамол импортчиларига субсидия берилади

Президент қарори гўшт маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш учун импорт харажатларининг бир қисми ҳамда наслдор қорамол олиб киришни вақтинча субсидиялашни назарда тутади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда вақтинчалик субсидия ажратилади. Бу gрезидент имзолаган “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджетдан икки йўналишда вақтинчалик субсидиялар ажратилади.
Хусусан, 1 апрелдан 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 доллардан ошмаслиги керак.
Шунингдек, 1 апрелдан 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи ҳам субсидия қилинади. Бу ҳолатда тўлов миқдори ҳар бир бош қорамол учун 4 миллион сўмдан ошмайди.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу субсидиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади
Ўзбекистон Россиядан энг кўп тирик қорамол сотиб олган давлатга айланди