Ўзбекистон Россиядан энг кўп тирик қорамол сотиб олган давлатга айланди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишКоровы на пастбище
Коровы на пастбище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россиядан асосан йирик қорамол ва қўйлар сотиб олган.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россияда 2025 йилнинг биринчи яримида тирик ҳайвонлар экспорти 1,5 баравар ошди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг АгроЭспорт портали маълум қилмоқда.

2025 йилнинг январь-июнь ойларида Россия ташқи бозорларга 73 миллион доллардан ортиқ тирик ҳайвонлар етказиб берган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54 фоизга кўп.
Чорва молларининг энг йирик харидори Ўзбекистон бўлиб, етказиб бериш умумий экспортда республика улуши 33 фоизни ташкил этади. Иккинчи ўринда 24 фоиз улуш билан Озарбайжон, учинчи ўринда Қозоғистон (14%).
Йилнинг биринчи ярмида Россиядан 5 миллион долларлик тирик қўйлар ҳам экспорт қилинган. Асосий харидорлар Озарбайжон (39%), Ливан (23%) ва Ўзбекистон (22%).

Шунингдек, тирик чўчқа ва парранда экспорти ҳам ошган. Бунда асосий импортчилар Арманистон, Беларус ва Қозоғистон бўлган.
"Тижорий қорамол сотиб олишни маъқул кўрадиган давлатлар бор. Бу турли омиллар, хусусан, арзон ишчи кучи мавжудлиги ва сўйиш ва кесишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Мисол учун, Эрон Россиядан тирик майда ҳайвонларни сотиб олади - бунинг сабаби шундаки, улар кўпроқ совутилган гўшт истеъмол қилиши ва молни "ҳалол" стандартларига мувофиқ сўйишни ўзлари назорат қилишни истайди", – дейди "Гўшт" миллий ассоциацияси раҳбари Сергей Юшин."
Страны мира. Монголия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Янгиликлар лентаси
0