"14 миллиондан ортиқ жасур эронликлар шу пайтгача Эронни ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилишга тайёрлигини билдирган. Мен ҳам ўзимни қурбон қилдим, қурбон қиляпман ва қурбон қиламан", - деб ёзди Пезешкиён ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
"Пентагон ҳужум қилиши мумкин бўлган Эрон энергетика обектлари рўйхатини кенгайтирмоқда, унга тинч аҳолини ҳам, ҳарбийларни ҳам таъминлайдиган обектлар рўйхати киритилган. Агар маъмурият инфратузилмага зарба бергани учун ҳарбий жиноятларда айбланса, бу эҳтимолий айланма йўлдир", - деб ёзади нашр.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.