Деновдаги "пропан заправка"да ёнғин: 2 киши жароҳатланди, ҳалок бўлганлар йўқ

ФВВга кўра, Деновдаги газ қуйиш шохобчасидаги ёнғин оқибатида икки киши енгил куйиш тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 7 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманидаги пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса “Оқтом” МФЙда жойлашган шохобчада “КАМАЗ” русумли махсус автомобилдан сиғимга пропан қуйиш вақтида содир бўлган.
Хабар 08:24 да келиб тушган. Ҳодиса жойига 5 та қутқарув бўлинмаси 08:39 да етиб бориб, ёнғин 08:42 да ўраб олинган ва соат 10:10 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, сиғим ёрилишига пропан газини бўшатиш пайтида технологик жараён бузилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Воқеа жойида ФВБ, ИИБ, ССБ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” ходимлари иш олиб бормоқда
Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 фоиз, яна бир нафари 3-4 фоиз енгил куйиш тан жароҳати олган. Аҳволлари яхши.
Қўшимча қилинишича, ҳалок бўлганлар йўқ.
Чилонзордаги Бешқўрғон бозорида катта ёнғин содир бўлди: тафсилотлар