Чилонзордаги Бешқўрғон бозорида катта ёнғин содир бўлди: тафсилотлар

© Пресс-служба ФСБ по Самаркандской областиПожар в МТП Акдарьинского района
Пожар в МТП Акдарьинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2026
Oбуна бўлиш
Қутқарув хизматлари тезкорлик билан етиб борди ва ёнғин 18:18 да ўчирилди, жабрланувчилар йўқ.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 5 апрель куни 15:56 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган “Бешқўрғон” бозорида дўкон ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кְўра, қутқарувчи экипажлар воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва вазият тўлиқ назорат остига олинди. Ёнғин 16:53 да қуршаб олинди ва 18:18 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин оқибатида тан-жароҳат олганлар ҳақида хабар келмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва эҳтимолий моддий зарар аниқланмоқда.
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Тошкентдаги "Park in Mall" савдо марказида ёнғин содир бўлди
Янгиликлар лентаси
0