Тошкентдаги Park in Mall савдо марказида ёнғин содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Park in Mall савдо марказининг 3-қаватида ёнғин чиқди. Ҳодиса тезда бартараф этилди, дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчасида жойлашган “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо марказининг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қутқарув техникаси воқеа жойига соат 13:19 да етиб борган ва ёнғин соат 13:28 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қаватидаги 25 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
В результате пожара в Коканде погиб один человек. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Қўқонда кўп қаватли уйдаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0